Савол йўллаш ойнаси
Ассалому алайкум. Ислом дини ҳакида умуман маълумотга эга бўлмаган танишларимга дин туғрисида биринчи тушунчани қандай ва қайси маълумотларга асосланиб беришимиз мумкин ?
Ассалому алайкум! Дуолар ичида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга маҳбуб ва бошка дуолардан афзал бўлган бирор бир алоҳида дуо бўлганми?
Ассалому алайкум! Қариндошларимиз билан асосан тадбирларда тез-тез учрашиб хол-аҳволларини сўраб турамиз. Аммо аксар тадбирлар ичкиликдан холи эмас. Ўша тадбирларга бормаслигимиз эса кариндошлардан сезиларли даражада узоклашишимизга олиб келмокда. Маслаҳат беринг, қандай йўл тутайлик.
Ассалому алайкум! Албатта, дин бу насиҳатдир. Шундан келиб чиқиб менга боғлик аёлларга насиҳат килдим. Аммо улар "ҳамма ўзи билади, амал қиладими ёки йўқми" дейишди. Бу ҳол мени жуда ташвишга солмокда. Аммо айтингчи, мен онам, опам ва аёлимга қанчалик масъулман. Бир марта насиҳат қилсам кифоями?
Ассалому алайкум! Мусулмон киши асал ойини ўтказиш ёки Ислом динида асал ойи ҳакидаги ҳукм қандай?
Ассалому алекум саволим шуки мен ўғлимни диний йўлда яхши билим илм олишини хохлайман.хозир ўғлим Мухаммадамин 2 ёшда качон неччи ёшдан кандай бошлашим мумкин? жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Assalomu alaykum. Madrasaga kirish imtihonlarida qaysi fanlarga nechi balldan beriladi. Misol uchun ingliz tiliga, milliy istiqlol g'oyasi, tarix va yana diktantga necha balldan beriladi. Shu haqida batafsil ma'lumot bersangiz.
Ассалому алайкум.Tушимда ўтиб кетган яқиним билан мулоқотда бўлдим, кучоқлашиб кўришдим ва уч марта астағфируллоҳ айтганимда кўздан ғойиб бўлди. Бу қандай ҳодиса?
Assalomu alaykum. Imom Mahdiy haqida eshitganmiz u qanaqa inson?
Пайшанба ва якшанба кунлари аксарият одамлар оламдан ўтган яқин қариндошлари учун қўлидан келганча ҳар хил суралар айтиб улар ҳақига дуо қилишади. Айтингларчи нима учун пайшанба ва якшанба кунлари дуо ўқилади. Агар шундай бўлса соат нечагача дуо қилиш мумкин? Олдиндан катта раҳмат
Ҳайит кунлари Қабристонларга борган пайтда баъзи одамлар аввал қабрни силаб кейин юзига омин тортади ва шу ишни уч маротаба қайтаради. Шу иш тўғрими?
Assalomalekum aziz Ustozlar omonmisizlar Otangdan Ulug' degan xalqimizda maqol bor shuni ma'nosini tushuntirib bersangiz.
Фарзандим туғилган вақтида ақиқа қилолмаган эдим.2 ёшлигида вафот этди. Фарзандим учун ақиқа қилишим шартми, шу ҳақида тўлиқ тушунча берсангиз.
Assalomu alaykum hurmatli ustozlar. Ismim Abdulaziz ismimning ma'nosini tushuntirib bersangiz va otam bemor bo'lip qoldilar ularniyam haqqilariga duo qilib bersangiz javobingiz uchun rahmat aziz ustozlar.
Assalomu alaykum.Ozgina qarzi bor kishi uyida boqib qo'ygan qo'yini qurbonlikka so'ysa bo'ladimi?
Ассалому алайкум! Куръон каримда исмлари зикр этилган барча пайгамбарлар хам 5 вакт номоз укишганми ёки факат бизнинг Пайгамбаримиз с.а.в номоз укиганмилар?
Ассалому алайкум! Хар бир кишига бириктирилган шайтон а.л. борми, агар бириктирилган шайтон а.л. булса хаммага бир хил тенг кучга эгалиси бириктириладими ёки кишиларга караб заиф-кучли килиб бириктириладими?
Ассалому алайкум! Пайгамбаримиз с.а.в.нинг бу фоний дунёдаги охирги муборак сузлари нималардан иборат эди?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, муқаддас Каъбамизнинг устидаги ёпинчик матонинг ранги нима сабабдан қора, бунинг ҳикмати бўлса керак?
Ассалому алайкум! Пайгамбаримиз с.а.в. фоний дунёдан бокий дунёга рихлат килганларида жанозасига неча киши катгашгани хакида маълумот колганми?
Ассалому алайкум! Саҳл ибн Муоз Жуҳаний отасидан ривоят қилади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким Қуръонни ўқиса ва ундагиларга амал қилса, қиёмат куни ота онасига бир тож кийдириладики, агар сизларда бўлганда, зиёси дунё уйларидаги қуёш зиёсидан ҳам гўзал бўларди. Энди унга амал қилган ҳақида ўйингиз не?» Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилган. Ушбу хадис сахихми?
Ассалому алайкум! Салмон Форсий нақл қиладирлар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки жумъа куни ғусл қилиб, ўзига хушбўй нарсалар сепиб, намозга келса ва сафда турганлар орасига қўполлик билан суқилиб кирмаса, насиб этганча намоз ўқиса, имом минбарга чиқиб, хутба айтаётганда жим туриб қулоқ солса, унинг шу жумъа билан ўтган жумъа орасидаги гуноҳлари кечирилгайдир»,— деганлар». Бухорий. Ушбу хадис сахихми?
Ассалому алайкум! Мен туғилажак фарзандимга Фирдавс деб исм қўйсам бўладими, у қандай маънони англатади?
Ассалому алайкум, ақиқа қилмоқчи эдим, илтимос тартибини айтиб юборинглар.
Bizda qanday madrasalar bor va ularda nechchi yoshdan o'qishga qabul qilinadi?
Ассалому алайкум! Тавба сурасининг 71-оятида: " Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар..." -дейилади. Ушбу оятнинг тафсири қандай?
Ассалому алайкум. Мўмин-мусулмон кишига кечқурун кун ботгандан сўнг, тирноқ олиш ман қилинганми?
Ассалому алайкум! Баъзида пешин намозига азон айтиб бўлганимдан сўнг, хаёл чалғиб иқоматни ҳам айтиб юбораман. Шу ҳолатда мен пешиннинг суннатини одатдагидай ўқисам бўладими?
Ассалому алайкум! Аллох таолога беадад шукрлар бўлсинки, мен ва бошқа юртимиз ўғлонлари ҳарбий хизматни ўтаганмиз, баъзимиз оз вакт бўлса ҳам, баъзимиз кўп вақт бўлса ҳам ҳарбий хизматда бўлганмиз. Ушбу ҳарбий хизматдаги қасамёд қилиш биз юрт ҳимоячилари учун қанчалик муҳим, ушбу қасамёднинг динимиз, юртимиз олдидаги маъсулияти қанчалик улуғ, бу борада шаъриатнинг ҳукми қандай?
Ассалому алайкум! Динимиз эркак кишининг қулоғига сирға тақиши ва бурнига сирға тақишига қандай қарайди, ушбу бемани ишдан қанчалик қайтаради?
Ассалому алайкум! Нимага саҳобалар бойликдан қочишган, балки бойликка эга бўлиб, уни ўз ўрнида сарфласа булар эдику ёки бойликдан қочгани афзалми?
Ассалому алайкум! Куёв томонидан юборилган совчиларга киз рад жавобини бериши, ўша қизга нисбатан шариат бирор ҳукм белгиламайдими, бу унинг хоҳишига боғлиқми?
Ассалому алайкум. Шариатда битмаган, ҳали қурилмаган уйни сотиб олиш мумкинми?
Ассалому алайкум! Бизга маълумки, Қуръони карим китоби Пайгамбаримиз (с.а.в.) дан кейин саҳобалар томонидан йиғилиб, китоб шаклига кетлирилган ва оят-суралар жойлашиш тартиби амалга оширилган. Ушбу Куръони карим китоби суралар ва оятлар жойлашиш тартибини ҳам Пайгамбаримиз (с.а.в.) ўзлари ўргатиб кетганларми?
Aссалому алайкум. Саволим куйидагича, намоз ўқиётганда бирор бир сура ёдингиздан чиқиб колиб, уни китобга қараб ўқиса намоз қайтадан ўқиладими, кўп одам ҳа деса, бошқалар йўқ дейди, илтимос шуни айтиб берсангиз?
Assalomu alaykum, aziz ustozlar! muslim.uz portalidagi juma ma'ruzalarini ko'chirib olib, eshitsa bo'ladimi, buni zarari yo'qmi?
Ассалому алайкум! Тонг вақтида Қуръон ёки хадис илмини ўрганишда каттароқ ажрлар ваъда қилинганми?
Ассалому алайкум! Бизнинг яқинларимиз кўпинча турли хил касалликларга учраса ароқ орқали муолажа қилишади. Биз хам шамоллаб қолсак ёки бошқа касалликларга учрасак бизнинг устимиздан хам шундай қилишга уринишлар бўляпти. Бунинг хукми қандай?
Ассалому алайкум! Азон айтилгандан сўнг ўқиладиган дуонинг маъносини билмоқчи эдим.
Мен Сизларга чин дилдан раҳмат айтмоқчиман, чунки динимиз Ислом дини бўйича қанақа савол йўлланса деярли барчасига жавоб бермоқдасизлар, бунинг натижасида кимларнидир кўнглидаги олиб юрган саволлларига жавоб йўллаб уларни балки ёмон йўллардан қайтараётгандирсизлар, илоҳим Раббим сизларни барчаларингизни ўз паноҳида асрасин.
Assalomu alaykum. Vafot etgan odamga 30 pora quron o'qiladi, boshidan oxirigacha o'qimasdan bir pora quronni 30 marta o'qisa ham bo'ladimi?
Aссалому алайкум. Саволим зиёратгоҳ жойларда қабристондан қуёш тушгандан кейин дуо ўқиш, зиёрат қилиш мумкинми?
Assalomu aleykum xurmatli ustozlar ota-onani qanday rozi qilish mumkin
Jamoat bilan namoz o'qiyotganda, ayniqsa, sajda paytida yon тomondagi odam tirsagini, yonidagiga tirab, sajdaga kirishadi, shunday vaqtlarda namoz buzilmaydimi?
Assalomu alaykum. Alloh boshlagan ishlaringizni ajrini O'zi bersin. Savolim shundan iboratki, kishi mast holatda xotiniga taloq deb aytsa, hisobga o'tadimi?
Ассаламу алайкум! Мерос масаласидаги саволларимга "Ҳадис ва Хаёт" китобининг 12-жузи "Фароиз ва васиятлар китоби"дан жавоб қидирдим. Мерос масаласи жуда ҳам нозик масала экан, кичик хатолик туфайли бировнинг ҳақи бошқа кишига ўтиб қолиш эҳтимоли катта бўлгани учун сизларга савол йуллаяпман. Саволим қуйидагича: Она вафот этгандан сўнг, ортидан олти уғли, уч қизи қолса, мерос бир уғилга икки қиз ҳиссаси бўйича тақсимланадими ёки онанинг ака -ука ва бошқа яқин қариндошларига ҳам улуш тегадими? Ота бир неча йил олдин вафот этганлар.
Ассалом алайкум! Соат 8 дан кечки 18 га қадар ишда бўлганим сабабли эрталаб қилинган таҳорат билан пешин ва аср намозларини ўқийман. Шундай қилсам хато бўлмайдими? Рахмат жавобингиз учун.
Ассалом алайкум! Никоҳни биринчи кечаси келин ва куёв намоз ўқиши керак деб эшитгандим. Шу намоз ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Раҳмат жавобингиз учун.
Ассалому алайкум. Катта жамоат номозидан чикиб, номозни укиб булиб кейин бир киши билан жамоат булиши учун имомлик килиб майда жамоат килиб айни шу фарз номозни укиса буладими?
Ассалому алайкум! Киёматда кишининг номози дуруст булмаса нафл номозлари билан кам уринларини тулдиришини билдик, нафл номозлари билан тулдиришдан олдин суннат номозлари билан тулдирилмайдими ёки биз укийдиган суннат номоз нафл номознинг айни узими ?
powered by smfaq
Scroll to top