Савол йўллаш ойнаси
Ассалому алайкум хурматли устозлар мен Самарканда яшайман укам мадрасада талим олмокчи Челак шахридаги имоми бухорий мадрасаси ишламаяпти дейишди якин атрофда ишга тушадими тушмаса кайси мадрасани танлаганимиз макул.Жавоб учун олдиндан рахмат!
ассалому алайкум. Сизлардан Оллоҳ рози булсин . Илтимос жавоб берворинглар тути кушни уйда купайтирса боладими. олдиндан рахмат.
Muslim Ассалому алайкум, ҳожатхонага киришда ўнг оёқ билан кириш керакми ёки чап оёқда, чиқишдачи?
Assalomu Alaykum sizlarga yana bir savolim bor namoz oqiyotgan vaqtingizda kimdir boshqalar bilan gaplashib yoki baland ovozda kulib juda kop marotaba adashtirsa qanday yol tutish kerak namoz oqishni toxtatip uni adashtirmasligini sorash kerakmi yoki indamaslik kerakmi shunga maslahat bering iltimos
Ассалому алайкум! Биз томонларда чилтан деган гаплар бор. Баъзилар чилтанларим безовта бўляпти (ёки безовта қиляпти), уларга учун қора товуқ сўйиб қон чиқариб юборишим керак дейишади. Шу хақда маълумот беришларингизни илтимос қиламан.
Ассалому алайкум! Қабрларни зиёрат қилиш одоблари ҳақида тушунча берсангиз?
Assalomu alaykum. Ko'p joylarda qo'l zinosi haqida o'qidim. Shu haqda kengroq ma'lumot bersangiz?
АҚШ президенти Барак Обама телевиденияга ўз чиқишида, АҚШ президендлигига номзод Дональд Трампни мусулмон оламидаги суннийлар ва шиалар ўртасидаги фарқ нимадан иборат эканлигини билмаслигини айтиб ўтди, Сизлардан илтимос ушбу фарқни айтсангиз?
Asalom aleykum meni savolim shuki bir o'rtogim 19 yoshda ota onasi juma namoziga chiqishga qarshi lekin juma namozi farz qilingan shuning uchun nima qilsa bo'ladi. Javob uchun oldindan rahmat
Assalomu alaykum. Samarqanddagi Imom Buhoriy nomidagi madrasa yopilibdi ! Bu viloyatda yana boshqa shunga o'xshash madrasalar bormi
Ассалому алайкум.. Обидлар, тобиинлар, авлиёлар, анбиёлар ва мурсалинлар кимлар ?
Ассалому алайкум, Мусулмон киши уйида кумуш идиш товоқлар, қошик вилкалардан фойдаланса бўладими ?
Ассалому алайкум, Киши ғийбатни гапирмасада, бошкадан эшитиб турса жавобгар бўладими ?
Ассалому алайкум,, Таксист киши тунги маишатли жойларга мижозни обориб куйишида карохият йўқми ?
Ассалому алайкум,, Мусулмон кишининг бирор катта ёки кичик гунохдан кочишида унга савоб борми ?
Ассалому алайкум,, Куп таом истеъмол килиб, ҳаддан ортиқ семириб кетишликнинг карроҳияти борми ?
Assalomalekum aziz Ustozlar sog' omonmisizlar, Savolim:Akam aroq ichib kelib mojara qilganida,men akamga qul kutardim.Aytingchi men katta gunoh ish qildimi.
Ассалому алейкум! Саволим шуки: телефонимда кориларнинг қироатлари бўлса, унинг одоблари нималардан иборат бўлади? Масалан: телефонимни шимимни чўнтагига солсам бўладими ёки бетаҳорат бўлиб қолган холатда ушлаш мумкинми? Кенгроғ тушунтириб берсангиз олдиндан раҳмат
Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг "Қабрларни зиёрат қилинглар улар сизга охиратни эслатади" маъносидаги ҳадисини тулиқ ва араб тилида ёзилганини қайси китобни қайси бобидан топишимиз мумкинлигини айтсангиз! жавоб учун олдиндан рахмат.
Assalomu alaykum! sovolim qurbonlikka sòyiladigan qòyni gòshini qanchasini tarqatish kerak?
Assalomu alaykum.Qazo ro'za tutayotgan kishi,majburiyat yuzasidan oğzini ochib yuborsa kafforat vojib boladimi?Ya'ni uyga mehmon kelganida yoki mehmonga borganida,shu holatlarda oģiz ochishga ruxsat bormi?Bunda faqat qazo vojib boladimi?
Ассалому алайкум, ўғил болани ҳатна (суннат) қилдириш ёши кўрсатилганми? Халқ орасида тоқ ёшда кестириш керак деган гап бор...?
Салом саволим шундан иборатки саидлар яни пайғамбар авлодлари ҳақида тўлик малумот берсангиз улар хозирги кунда ҳам бор водий тарафларда куп андижон фарғона марғилон томонларда улар ўзларидан бошкага қиз беришмайди зот бузилади дейишади улар хақиқатми шу ўринда пайғамбаримиз (с.а.в.) айтганлар мендан кегин авлоди набийларни яни мени авлодимни ёмонини мен учун яхшисини Аллоҳ учун ҳурмат қилинглар деганлар деб эшитганмиз . Шу тўғрида тўлик малумот берсангизлар. рахмат олдиндан
Assalomu aleykum sizlarga savolim quyidagicha koproq dostlarim menga xar xil salovot yana duolar jonatib buni 10 kishiga tarqatsez baxtli bolasiz agar jonatmasez ishingiz yurishmay qoladi deb yozishadi lekn uni hech kimga jonatmiman u narsaga ishonmiman shu ishni togri qilyapmanmi? ularga ishonish kerakmi yoki ishonmaslik iltimos javob beringlar
Спиртли ичимлик ҳақида, ва ундан қандай қилиб воз кечиш мумкин
Ассалому алайкум саволим шуки мен ўғлимни диний йўлда яхши билим илм олишини хохлайман. хозир ўғлим Мухаммадамин 2 ёшда качон неччи ёшдан кандай бошлашим мумкин? жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Ақиқа тартиби
Ассалому алайкум саволим Зулқаъда ойи хакида малумот берсангиз? Зулкаъда ойида деярли хар куни (хафтада бир кун рўза тутмай, қолган кунлари рўза бўлса) рўза тутса бўладим? Зулқаъда ойида фотиҳа (туй) қилинса-чи? Жавоб учун рахмат.
Акика (қўйи)нинг суякларини майдалаш ва суякни кучукга бериш мумкин эмас деб айтишди, бу шундайми?
Ассалому-алайкум! Саволим куйидагича: Аёл кишига бериладиган махрни нисоби қанча ва қандай ҳисобланади? Бирор нарсага нисбатан ҳисобланадими?
Ассалому алайкум... Ўлим олдидан келадиган фаришталарнинг кўриниши ҳақида ҳадислар собит бўлганми?
Ассалому алайкум... Пайғамбаримиз (с.а.в) Ўзларининг орқа томонларида содир бўлаётган харакатларни кўриб турганликлари ростми, яъни бирор жойда орқа томонига ўгирилиб карамасдан, ўша орка томонда бўлаётган воқеаларни кўрганмилар?
Ассалому алайкум... Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ю саллам: «Қайерда бўлсанг ҳам, қиблага қараб такбир айтғил! — деганлар»,— дейдилар. Ушбу ҳадис саҳиҳми?
Ассалому алейкум! Мен 2014 йил октябрда ўғилли бўлдим. Хозир ўғлим Мухаммадамин 2 ешга тўлади. Имкониятим йўқлиги туфайли ақиқа килолмагандим энди кандай ва качон килсам бўлади ақиқани?
Ассалому Алейкум! Вино-водка дуконида сотувчи булиб ишлаш мумкинми? Шу ишдан олинвотган ойлик яни маош Халол хисобланадими ?
Assalomu alaykum savalim : rajob oyida deyarli har kuni ruza tutdim, ramazon ro'za tutdi ,shavvol oyida deyarli har kuni ro'rador bo'ldim va zulq'dar oyida ham roza tutmoqchima .Ro'za tutishga o'rganib qoldim ro'za tutmasam vijdoni qiynalibdi nega tutmadim deb afsus nadomat qilab yuraman. Hamkasibalarim obetga deb chaqirishsa haliyam ro'zamisan deyishdi gohida yoq bugun tutmadim sila bororila man kechroq obetga chiqaman deman aslida ro'zador bo'laman .Vaqt o'tib shu yolgon gapimdan afsuslanaman shunday qilishim joyizmi? Uydagilarga ham shundiy vaziyat buladi ? iltimos maslahat bering RAHMAT.
Assalomu alaykum deyarli har kuni (haftada bir-ikki kun ro'za tutmay qolgan unlari ro'za tutsa) ro'za tutas makruh hisoblanmaydimi ? Deyarli kunda ro'za tutishga Kuch-quvvqti yetsayu tark etmaslik joyizmi?
Assalomu alaykum hazrat !! Aytishlaricha ba‘zi bir hadislarda payg‘ambarimiz yetti yoshlarida haj qilgan deyishadi. Savolim shundan uboratki O‘zbekistonda Saudiya Arabistoni talabiga ko‘ra necha yoshdan haj ziyorati qilish mumkin ? Javobingiz uchun oldindan rahmat!
Ассалому алайкум. Динимизда ейиш харом саналган бирор нарсани ейишдан тахорат бузиладими ? Масалан: Аллох таолонинг муборак бирор исми айтилмасдан суйилган халол жонзот гуштини ейишдан тахорат бузиладими?
Ассалому алайкум. Пайгамбаримиз с.а.в совгаларни кабул килганми, яъни бирор кишидан юборилган ёки узи такдим килган совгаларни кабул килганмилар ?
Ассалому алайкум! Салама разияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким менинг номимдан айтмаганимни айтса, дўзах ўтидан ўзига жой тайёрлайверсин!» деганлар»,— деб айтганлар. Ушбу хадис сахихми ?
Islomda musofir inson namozlarni farzini 2 rakatdan shom namozini esa 3 rakat qilib o'qishligiga yengillik bor! Agar mo'min inson musofichilikda uzoq yursa necha yil namozlarni shunday yengillikda ado qilishi mumkin? 1 yil, 10 yil yoki cheklov yo'qmi?
Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, ота-онам дунёдан кўз юмишган. ака-опаларим ота-онамнинг дунёдан кўз юмган кунларида ота уйда эхсон қиламиз 15-20 нафар одам айтиб ош берамиз, дейишяпти, бу қанчалик тўғри ёки нотўғри?
Assalamu alaykum. Islomda xamr (aroq) ichgan kishidan iymoni 40 kunga chiqib turadi deyilgan yana qanday vaziyatlarda shunday iymonimiz bizni 40 kunga tark etib boshimizga soyabon bo'lib turadi?
Ассалому алайкум! Биз ўз танишларимиз ва қариндош уруғларимиз ҳақида масъулмизми?
Ассалому алайкум! Инсон аёлини ўзига бўйсунишини ва айтганларига қулок тутишига эришиш учун "менга итоатсиз хотин керакмас" деса, талоқ тушиши мумкинми?
Ассалому алайкум. Анас ибн Моликдан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (жамоат) олдига чиқдилар (одамлар эзмаланиб савол беравердилар). Абдуллоҳ ибн Ҳузофа туриб: «Менинг отам кимдир?»—деди. «Отанг — Ҳузофадир»,— дедилар. Кейин, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сўрайверинглар, сўрайверинглар!»—дедилар. Шунда Умар Одил разияллоҳу анҳу тиз чўкиб ўтирдиларда: «Аллоҳни раббимиз деб билдик, исломни динимиз деб тан олдик, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбаримиз деб танидик»,— дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ғазабларидан тушдилар» - ушбу ҳадисдан нималарни илм олсак бўлади?
Ассалому алайкум. Баъзи матнларда шайтоннинг болалари бор деб ўқиб қоламан ёки эшитаман, агар шайтоннинг боласи бўлса, демак хотини ҳам бор деган фикр келади. Агар хотини бор бўлса, унинг исми нима?
Ассалому алайкум. Ибн Абу Мулайка разияллоҳу анҳудан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфти ҳалоллари — Оиша онамиз Расулуллоҳдан бир нарсани эшитсалар, яхши тушуниб олиш учун яна қайта сўрар эдилар. (Бир куни) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким охиратда ҳисоб-китоб қилинса, азоб тортғайдир»,— дедилар. Шунда Оиша онамиз: «Аллоҳ таоло ояти каримасида «Кейин ҳисоби ясир (енгил ҳисоб) қилғайдирмиз» деган эмасмиди?» — дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу бандаларга бир эслатиб қўймоқдир. Аммо кимки ҳисоб-китобдан баҳс юритғайдир, ҳалокатга учрағайдир»,— дедилар». - ушбу ҳадисдан нималарни илм олсак бўлади?
Ассалому алайкум. Мўмин-мусулмон киши қандай ҳолатларда Қуръони каримга тегмаслиги ва оят-сураларни ўқимаслиги керак ?
powered by smfaq
Scroll to top