Савол йўллаш ойнаси
Ассалому алайкум ман 23 ёшдаман отам аклимди танибманки арак ичиб уйдагилар бн гурват киладилар охирги икки йилда аракка жуда берилиб кетганлар уруш килавурганларидан тез кизишиб кетадигон булиб колганман бир куни кизишиб кетиб узим билмаган холда бугизладим лекин кул кутарганим ёк Кен отам маст холда ок килдим дедилар тавба кисам шу гунохим кечириладими илтимос жавоб берсангиз.
Ассалому алейкум! Уз жонига касд килиш охиратини куйдиради дигани ростми?
Ummu jamilning asl ismi
Ассалому алайкум. Яна МАДлар тўғрисида. (иккинчи маротаба) Табиий мадлар 2 ҳаракат миқдорича чўзилади. Агар биз икки ҳаракатни 2 та бир хил товуш талаффузидан иборат деб шартлашсак (келишув учун), қуйидаги мадлар талаффузидан қайсиниси тўғри бўлади? I)фалақ сурасида биринчи оятда "аъувзу": а) аъуузу б)аъуввзу II)басмалада "роҳийм": а)роҳиим б)роҳиййм
Ассаламу алейкум олдинги саволларимга жавоб Олдим коникарли жавобларингиз учун рахмат Яна бир саволим бор.туш хакида нима дейсизлар Туш табири хакиди. Масалан (илон корсанг йовузлик )болади санга хаф солайоткан аучлар бор шунга Охшаш.Оллох Таолло тушда бизга бирор нарса Айон килиши мумкинми ва тушка ишониб харакат Килса буладими толикрок малумот берсангиз
uyda akam bilan jamoat namozini o'qisam bo'ladimi
Assalomu alaykum qadrli ustoz. Mani bir savolim bor edi. Yoshim 24 da. Mani ko'nglimga yoqqan bir qiz bor. Uni ismi Nargiza. Unga uylanish niyyatida edim, lekin yaqinlarim uni ismi hosiyatsiz deya unga uylanishimga qarshilik qilishdi. O'zim bu narsalarga e'tibor bermayman, ammo qarindoshlarimni ham so'zlarini rad etib, ular bilan aloqalarimni keskinlashib ketishini istamayman. Manga maslahat bering. Nima qilsam eng ma'qul va foydalik ish qilgan bo'laman? Javob uchun oldindan raxmat. Ollox ilmingizni ziyoda qilsin.
Ассалому алайкум !Кори ака чахрий укиладиганнамозни 1.ракати зам суррага Иннаа анзалнааху.ни укийман деб кунглидан утказса лекин билмаган холда бошка суррани зам килса хукми нима?Хайздан колган аелни ери оламдан утса иддаси канча? жавоб учун рахмат.
Ассалому алайкум хурматли узтозлар. Мен Яна сизларга савол йуллаяпман.мен фарзандларимга колбаса махсулотларини,едирмарман чунки мен Уни шубхали мавзум таком деб биламан,аммо фарзандларим мендан нима учун едирмаятганими тушунтириб беришимни илтимос килишди.Хурматли узтозлар сизлардан илтимос шу саволим га аниклик киритсангиз,яъни бизни ота онамиз,халол харомни,ханом лукма емасликни урнатишган,Саволим калбаса ейищи халол таомми ё макрух
Bir otahon Kurka goshtini harom dedi shunga ahiqlik kiritsangiz
Assalomu aleykum taxajjud namozida oldingi qazo namozlarni uqisa boladimi
Assalomu Alaykum ustozlar. Savolim no o'rin bo'lsa uzur menga Kahf surasida nomi zikir qilingan Zul Qarnayn haqida to'liq malumot bersangiz. Javobila uchun raxmat
Assalomu Alaykum! Men anchadan beri kechalari qo'rqib bosinqirab chiqaman (judayam vahimali). Nima qilsam ham ketmayapti. Mullalarga o’qitib keldim vaqtincha to’xtadi kn yana bowlandi. Uxlashdan oldin o’qiladigan duolarni o’qisam ham juda qattiq qo’rqib chiqaman, nima qilsam bo’ladi? Bunday holatdan qutilish uchun qanday duolarni ko’p o’qish kerak? Shayton jinlarni uyga yaqinlashtirmaslik uchun qanday duolar bor?
Assalomu alaykum ustoz. 1. Namozda rukuga ketganda bel tekkis bo'lishi kerakmi? Yo ozgina bukilsa ham bo'ladimi? 2. Qanday amallar sunnatligi haqida qaysi kitoblardan o'qisam bo'ladi? Rahmat.
Ассалому Алейкум Кори ака. Намоз укимайдиган (мусулмон) инсонларни худди сизга ухшаб яхшиликка чакириб, ёмонликдан кайтармокчи булсам (улар ма'руза эшитмайдилар) улар мени мазах килса (устимдам кулсалар) шудай холатда кандай йул тутсам булади. Уларга кандай ёрдам Бера оламан. Олдиндан рахмат
Шахмат уйнаш гунохми
Ассалому алайкум. Хофиза дуосини жума кечаси қилиш тўғрисида айтилган. Жума кечаси бу-пайшанбадан жумага ўтар кечасими ёки жумадан шанбага ўтар кечасими?
Ассалому алайкум. Ҳурматли устозлар, сизлар томонингиздан бериб борилаётган ҳар бир нарсани диққат билан ўрганиб бораяпман ва ҳаёт тарзимдаги ислоҳатлар ҳам шунга яраша бўлмоқда. Ҳаммаси учун раҳмат. Модомики, ҳаётимиз Қуръон ва ҳадис бўлиши керак экан, сайтда ҳар куни ҳеч бўлмаганда бир оят ва бир ҳадис шарҳига бағишланган рукн ташкил этишларингиз айни муддао ва савоб бўлиши керак деб ҳисоблайман. Пировардида, бутун Қуръон ва Ҳадис илми дарс сифатида сайтимиз гултожи бўлган бўлар эди. Ишларингизга Яратгандан баракатлар бўлсин.
Assalomu alaykum! Savolim shuki, qiz farzandga Leyla deya ism qo'ysam bo'ladimi agar ma'nosini bilsangiz aytsangiz. Javob uchun oldindan rahmat!
Meroj voqeasi haqida to'liqroq ma'lumot bersangiz
Assalomu aleykum. Mening yoshim 14da. Savolim shuki kim la ilaha illaloh kalimasini kunda 70 000 marta o'qisa jannat unga hayotligidayoq vojib bo'ladi deb o'qidim. Shu haqida to'liq ma'lumot bersangiz. Javob uchun rahmat
Hurmatli hay'at a'zolari va ustozlar, bizlardan kelayotgan dinga oid masalalardagi savollarga e'tibor bilan javob berayotganingiz uchun sizlarga xalq nomidan cheksiz minnatdorchilik bildiraman. Bir muhim masalada qisqa savolim bor edi. Faqat, sabablarga ko'ra hammaga ko'rinar murojaat qilolmayman. Iltimos, sizlarga e-mail orqali shaxsiy murojaat qilsam va savolimni yozsam mumkinmi? Mumkin bo'lsa qaysi e-mail adres orqali. Oldindan raxmat.
Ассалому алайкум. Исломда харакат килмаслик тугрисида нима дейилган? Ризк инсон харакатига богликми ёки йук? Оллох ризким билан яратган, ризкимни беради деб харакат килмаслик тугрими?
Ассалому алайкум! Кори ака олдин тушунмасликлар сабабли ахли аелига сен агар бу ишни килсанг еки рухсатсиз бирон жойга борсанг жавобингни бераман деса аели уша ишларни килиб ери хотин орасига совуклик тушиб аели бир нечи кун ота онасиникида яшаб яна ярашиб хоетини давом еттирса орада фарзандлар дунега келса енди акл ривожланиб иймон мустахкамланиб килинган ишларга пушаймон булса бу фарзандларни хукми нима ?жавоб учун рахмат.
Ассалом алайкум! Ортикча саволлар бериб юборган бўлсам узр. Ушбу (mp3muslim.uz) сайтда бериладиган маърузаларни уйдагиларга эшиттириш учун телефонга кўчириб олиб, уйдагиларга эшиттирса бўладими? Бу давлат томонидан рухсат берилганми? (Диний китоб, маърузалар, видео дискларни факат махсус рухсатномаси борлар сотиши, олиб юриши мумкин деб эшитганман)
Ассалом алайкум! Олдинги саволларимга жавоб берганлирингиз учун рахмат. Саволим ақиқа тўғрисида. 1-савол: Ўғлимни ёши 4 (тўрт)да, туғилганда унга ақиқа қила олмаган эдим. Энди ақиқа қилса бўладими? 2-савол: Битта мол (қора мол) 7 кишига ақиқага ўтади дейишади. Шу ростми?
Ассалому алайкум! Саволимга жавоб берганларингиз учун рахмат. Хайрли ишларингизни Аллох ажрини берсин. Шу ўринда бир савол ўйлантиряпти, сизлардан сўрашни мақсад қилдим. Спортга қизиқаман. Яқинда спорт машғулотларига қатнай бошлаган эдим, соғлиқ учун фойдали ва танани чиниқтириш учун деган мақсадда. Залда музиқа қўйиб қўйишган, ўчириш мени хохишимга боғлиқ эмас. Асосан чет эл қўшиқлари. Мен унга эътибор бермасдан машғулотларга қатнасам бўладими ёки бу ишим жоиз эмасми? Вақтингизни олганим учун узр.
Meni ikkita singlim bor . Ularni turmushga uzatish, farzandli bo'lsa beshik to'yi, farzanlarini hatna to'yidagi biz tomondan bolgan sarf-xarajatlar meros ulushi uchun kifoya bo'ladimi ? Yoki ulush qismiga qisman qo'shiladimi ? Javob uchun oldindan rahmad
Assalomualekum !hozirgi kuplab kliplarda,kameraga tushib qolgan ruhlar vidiolar kupaygan bu rostmi ruhlardi nazarda tutiyabman.?
Ассалому алайкум. Мамлакатимизда умра саёхатига бориш учун ёзилиш коидаларини батафсилрок тушунтириб берсангиз илтимос. Йилига икки мартда деб эшитганман , у кайси пайтлар? Кайси ёшдан борса булади? Шу каби саволлар
Ассалому алайкум! Куёш тик келганда казо намози укиса буладими ёки укимаган афзалми?
Ассалому алейкум ман савдогарман бозорда роза Ойи еди бир харидор киши келип мандан таварни бахосиНи Соради мен айтимм ва келишип беришимни айтимм Айткан бахомдан кайттим ва у киши манга копол Муомила билан мен роза ушлап юрипман менга таварингни Арзон бер деди лекин у сораган бахога Таваримни бера олмастим чунки у баходан озим Оганман ва унга карап юмшоклик билан ака роза Тутган босангиз озингиз учун нимага манга Айтип миннат киласиз дидим ва у менга жахил килип Сан гунохка боттинг санга ямон болади деп кетип колди Бу холатда мен гунохкор болдимми
Ассалому алейкум коз тегиши исломда бор Еканини олдинги саволимда жавобини олганман Лекин коп учратамиз коздан саклайди кабилида Коз мунчок, калампир, туз, хайвон тана азоларининг Болаги (кочкор шохи,бори тиши) шунга охшаш хар хил Буйумлар илип койишади бу тогрими
Ассалом алейкум савдо килишлик яъни савдогар болишлик Суннат деб ешитканман Канчалик хакикат? Мен хам савдогорман бозорда ОЛЛОХга шукур Ямон емас. Лекин савдо янада яхширок ва баракотли болиши учин кандай дуо окиш керак? бу очкозлик Йо ношкурлик емас ойилам манфати учин
Assalomu alaykum. sexr jodu qilingan, yomon narsalar oqitilgan inson qanday qilib bu narsalardan qutulishi mumkin bu haqidagi koproq duo va usullarini, shu haqidagi kitoblarning nomini bilishni istayman sizlardan toliq malumot kutib qolaman oldindan raxmat
assalomu alaykum. erkaklar nechchi yoshda uylansalar uliroqdir
Assalomu aleykum.Ko'pincha birov bilan yoki yaqin kishing bilan suhbatlashayotganda, to'satdan g'iybat qilib yuborishadi, gapni burishni ko'pincha imkoni bo'lmaydi, shunda hech bo'lmasa qalbida qo'shilmay tursa gunoh bo'lmaydimi
Assalomu aleykum! Iltimos "taloq" haqida tushuncha bersangiz.
assalomu alaykum savolim quydagicha: galstuk taqish gunoh emasmi
Ассалому алейкум. Синглим турмушга чиққан оила исломдан узоқ. У оилани исломий амалга чақирди, наф бўлмади. Эри доим уйидагиларга ён берган. Қайнона/ота, узатилган қайнопа, қайнсингил томонидан жисмоний ва руҳий тазйиққа тушди: тухмат, хомиладорлик касаллигида даволатмасдан уй юмушларини қилдириш, 3 жойда ишлатиб пулни қайнона олиб қўйиш, қайнопанинг болаларига қараш, аёлларнинг руҳий эзишлари уни қийнаб қўйди. У ўлик ва ногирон фарзанд кўрди. Тўғруқдан сўнг гап-сўзларини кўпайтиришганда синглим онасиникига келди. Катталар иштирокида оилани тикламоқчи бўлганида, қайнона шариатга зид шарт қўйди. Эркак қудани тутиб бўлмади. Ҳозир синглим онасиникида, эр ғийбатидан нарёққа ўтмайди. Синглимнинг турмушида кўнгли йўқ. “Ярашайин” деса қийноқларга қайтгиси йўқ, улар эса эр-хотинни алоҳида яшаттирмайди, “Ажрашай десам Аллоҳдан, гуноҳкор бўлишдан қўрқаман!” деяпди. Устоз, синглим диндан узоқ одамлар б-н тазйиқларга кўниб яшасинми? суд орқали ажрашиш маъқулми? Куёв томон муросаа қилмаяпди. Рахмат
Ассалому алайкум муҳтарам устозлар. Муҳтарам устозлар мeн бир нeча йил олдин ҳолислик сари дастурини навро’з радиосида eшитардим. Бугун ушбу дастурнинг дискини олиб eшитмоқчи бо’лсам бир танишим бу дастур ҳозирда тақиқлангани ва уни сотиб олмасликни маслаҳат бeрди. Муҳтарам устозлар бу дастурни ҳозирда eшитишимиз мумкинми
rozada ukol rozani buzmaydimi
assalomu aleykum : lo'lilarga pul bersa boladimi
Assalomu aleykum olloh ilmingizni ziyoda qilsin. 2 ta savolim bor edi. 1. Insonlar stomatologga borib tishni oldirishi yoki qirib kaltalatadilar. Aytingchi dinimizda tish oldirishga qanday qaralgan? Bu mumkinmi? 2. Qudratullo ismining ma'nosini bilmoqchi edim. Javobingiz uchun raxmat.
Ассалому алайкум. 1) Ғусл вожиб бўлган ҳолатда, баъзан, хаёлимда қуръон оятлари такрорланаверади-лекин пичирлаб ёки овоз чиқариб ўқимайман. Бу гуноҳ эмасми? 2)Қуръони карим таржимаси бу ҚУРЪОН эмас. Демак, уни ғусл вожиб бўлган ҳолда ушлаш ёки маънолари ҳақида гаплашса бўладими?
Assalomu alaykum men tushumda Imom Al-Buxoriy qabrlari oldida duo qilibman tushumda o'tib ketgan avliyolar tarixiy joylar kiradi ...Bu nimadan buni ham bir hosiyati bordir
Assolomu alaykom hurmatli ahli ilimlilar,savol Toshkent shaxridagi rasmiy madrasalar nechta ularning manzilini aytib bersangiz.ularda taxsil olish uchun insitutda. oqiyman hozir bititib tahsil olamanmi
Ассалому алайкум! Шом намози қазо бўлса 3-ракатга зам сура ўқиладими?
Ассалому алайкум! Жинсий аъзога кўл тегиб кетиши таҳоратни бузадими?
Ассалому алайкум, Аллох илмингизни зиёда қилсин. Бир саволим бор эди: Менда Шайх хазратларининг Руҳий тарбия китобларини мп3 диски бор. Саволим шуки мен уйқудан аввал ўрнимга ётганимда тахорат билан маърузаларини эшитишим мумкинми? Ноўрин савол бўлса узр сўрайман.
powered by smfaq
Scroll to top