Савол йўллаш ойнаси
Ассалому алайкум! Баъзида баъзи кишилар билан саломлашганимизда, хол-ахвол сураганимизда бизга жавобан «юрибмиз сизнинг соянгизда» деган киноя гаплар булади. Ушбу куштирнок ичида айтилган гапнинг шаъран хукми кандай ? Шу жавоб тугри булмаса керак, айтган киши маъкул йулни тутган булмаса керак, шундай эмасми.
Ассалому алайкум... Мен ёшлигимда онам ва отамдан кўп пулларни сўроқсиз олганман, албатта уларга билдирмасдан. Ҳозир ота-онам бу ҳақида билишади, энди афсусдаман. Бунинг каффороти қандай?
Ассалому алайкум! Мўмин-мусулмон киши ёмон уй-фикрлари учун жавобгар бўладими ёки йўқми. Баъзида хаёлга ҳар хил шаъран ножоиз, фахш ва бемаъни ўй-фикрлар келади, шулар учун жавоб берамизми, ҳукми қандай ?
Ассалому алайкум... Биз супермаркет ишини юритамиз. Бизга ҳар хил таъминотчилардан ҳар хил товар ассортиментлари келади. Кўпинча таъминотчилар олиб келган товар накд пулини жой-жойида беролмаймиз. Шундай ҳолатлар 15 кун, 1-2 ойгача ҳам чўзилади. Биз таъминотчилардан қарз бўлиб ишлаб юрамиз. Шу ҳолатимиз тўғрими?
Ассалому алайкум... Киши аксирганда «Алҳамдуаллоҳ» деганга, «Ярҳамукаллоҳ» деб жавоб берилиши ҳақида хабаримиз бор. Шу ўринда баъзилар аксирса, шу жамоада бирор маслаҳат, тортишув ёки суҳбат бўлиб турган бўлса «ҳақ ва рост, тўғри эканлигини бу киши тасдиқлаб аксирди» дейди. Шу аксириш, гапнинг тасдиғи ва тўғри эканига далолат дейди. Шу қанчалик тўғри? Шу ўринда биз бу ишга индамай қўяйликми ёки олдини олиб қайтарганимиз яхшими?
Бир танишим бор. Ниҳоятда ибодатли киз, 5 маҳал намоз ўқиб рўза тутиб бировга асло озор бермаган хулқиям ниҳоятда чиройли. Бошига кетма-кет кулфат, оғир кунлар тушиб ҳаммасига сабр қилиб кевоткан бир пайтда хато йўлга кириб фолбинга борибди. Фолбин рус миллатига мансуб аёл бўлиб унга коғозга русча дуо ёзиб берган. У дуода ота уғил ва муқаддас руҳ номи бн деган жойи бор экан. Қиз уни 1 кечада 3 марта ўқиган ва эрталаб ўз хатосини тушуниб чин дилдан Аллоҳга тавба қилиб истиғфорлар айтган. Ҳалигача қилган ишидан пушаймон. На юришида на еб ичишида ҳаловат бор. 12 йиллик ибодатим ҳаммаси йўққа чиқдими деб ҳаловати йуқолди. Лекин тинмай тавбада. Бунинг ҳукми нима бўлади. Илтимос батафсил маълумот беринг!
Ассалому алайкум! Угил онасига имом булган холатда намоз укишлари жоизми?
Ассалому алекум! Аёл киши турмуш уртоги (эри)ни ташлаб кетиб, унга ажрим беришга хаклими ва динда кандай ушбу холатга изох бор?
Ассалому алайкум!Хижолат билан яна бир бор саволимни кайта жунатаяапман бунинг учун узр сурайман.Аттахиётга утирган пайтдаги бармок ишораси нима?Бизнинг мазхабда борми ёки бошка мазхабда борми?Кандай номланади?Илтмос аникрок маълумот берсангиз.Жавобингиз учун рахмат.
Ассалому алайкум! «Аллоҳуммағфирлии» деб истиғфор айтса бўладими ?
Assalomu alaykum. Shirk kechirilmas gunohmi, Qur'oni Karimda shirk kechirilmaydi deyilganmi, hech qanday umid yo'qmi?
Assalomu alaykum. Savolim shundan iboratki, bir tanishim bilan birga ish qilamiz deb pul bergan edim, ish qildik foyda bo'ldi lekin foydasini olmagan edim aylanayotgan pulni dadalari o'zi ko'rayotgan oshxonaga sarf qilib yuboripti. Natijada mega anchadan beri foyda kelmay qo'ydi, shunga nima qilsam to'g'ri yo'l tutgan bo'laman pulni so'rasam uyni sotib beraman degan bahona qiladi.
Assalomu alaykum, hurmatli ustozlar. Mening savolim shundan iboratki, bir kishinikida ishni tugatib,kelishilgan pulni olib sanasam kelishilgan narxdan kup, ortiqchasini qaytarib bersam olmadi, men o'sha pulni ehtiyojlarimga ishlatsam bo'ladimi?
Assalomu alaykum. Men bir necha yillar oldin tushimda 2 ta imomga o'xshab kiyingan erkaklarni ko'rgan edim. Ular qiyomat yaqin degan so'zlarni takrorlashgan edi. Keyin chidab bo'lmas darajada qattiq tovush jarangladi va meni nimadir o'ziga tortayotgandek bo'lgandi, shunda men zo'rg'a nimanidir ushlab uyg'ogandim. Shunga o'xshash tushlarni ko'p ko'rardim. Uyg'onishim qiyin bo'lar edi, go'yo meni nimadir o'z domiga tortayotgandek bo'lardi. Qo'limni qattiq mushtlagan holda zo'rga uyg'onardim. Buning sababi nima ekanligini tushuntirib bersangiz. Javob uchun odindan rahmat.
Ассалому алайкум! Ёшлигимиздан тирик жонзотларнинг расмини чизиш мумкин эмас деган тушунча билан улгайдик. Аммо бу шаръан кайтарилганми ёки иримми бу томонига қизиқмаганмиз. Айтингчи, сурат солиш шаръан жоиз эмасми?
Assalomu alaykum. Namoz o'qish niyatim bor, lekin imkonim yo'q. O'qiyman, o'qishdan keyin ishlayman. Moshina tuzataman ust-boshim kir bo'ladi, tahorat olib namoz o'qishga sharoit yo'q ish joyimda. Faqat bomdod namozini o'qisam bo'ladimi?
Assalomu alaykum! Tovar yoki mol-mulkni o'rtada turib sotib berilsa va shu sotilgan tovar yoki mol-mulkni sotilgan narhidan , sotib berganlik uchun foiz olinsa hizmat haqiga joizmi?
Ассалому алайкум! Халқ орасида “савдода сотиб олувчи, сотувчи билан уч маротаба нархни талашмаса, савдо ҳалол бўлмайди” деган гап бор. Шу қанчалик тўғри?
Ассалому алайкум! Саволим витр номозидаги учинчи ракатда такбир айтиш хақида. Ушбу такбирни айтиб бўлиб қўллар ерга қараб тушурилиб кейин боғланадими ёки такбир айтиб бирдан боғланадими?
Ассалому алайкум! Менинг нисобга етган пул маблағим бор эди. Уни отамга берган эдим, ўзимдан узилиб кетган пул, умид ҳам қилмайман у пуллардан. Шундан отам закот берадими ёки мен берайинми?
Ассалому алайкум! Ишхонамизда ёз кунлари, айниқса муборак рамазон ойида ишчиларнинг дам олиб, 1-2 соат ухлаб қолаётганини курамиз. Бу ҳолатда фақатгина ишчи-ходимлар бўлиб қолмай, балки маъмурият ходимларининг ҳам хоналарда ухлаб қолаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шу ҳолатни биз раҳбарият ҳам кўриб туриб, индамасак, бу билан ташкилот хомийлари, таъсисчиларига хиёнат бўлиб қолмайдими?
Ассалому алайкум. Аввалроқ ўқиганман, ҳозир ёдимда йўқ. Киши бир кишини яхши ҳам ёмон ҳам дея олмас экан. Бир кишини ёмонлаш мўмин одамга тўғри келмайди, буни биламиз. Лекин ҳатто яхши деб ҳам айтиш дуруст эмаслиги ҳақида билмас эканман. Шу тўғрими? Шундай бўлиши мумкинми?
Ассалому алайкум! Намозда зам сура орасида бир зам сура ташлаб ўқиб бўлмаслиги ҳақида хабар берсангиз, бу қоида билан илгариги намозимизда қанчалик камчиликлар бўлган. Олдиндан раҳмат, буни сизлардан билдим.
Ассалому алайкум! Бир киши икки ёки ундан ортиқ жамоатга бараварига «Ассалому алайкум» деб бир марта айтиши, шу кўпчиликнинг ҳаммасига салом берган билан тенг бўладими ёки ҳар бир кишига алоҳида салом бериши керакми?
Ассалому алайкум. Мен ҳар бир ишни ёки таом ейишни бошлашдан, ёхуд бирор нимадур қилишдан олдин “Бисмиллаҳ”ни айтишни иложи борича унутмасликка ҳаракат қиламан ва уйлайманки буни бошқалар ҳам унутмасликка ҳаракат килишади. Агар «Бисмиллаҳ»ни айтмай бошлаб қўйсам, бирор сўз айтаманми ёки бошланган ишни ўртасида «Бисмиллаҳ»ни айтаверайми?
Ассалому алайкум! “Қон олдиришда 40 та касалликка даво бор” деган ҳадис ўқиган эдим. Шу боис биз тез-тез қон олдиришга жазм қилганмиз. Шундай қилсак шаъран тўғри қилган бўламизми?
Ассалому алайкум. Бизнинг имомимиз қуйидаги гапни кўп такрорлайди. Кишининг тана эт қисми жимирлаб кетса унга (ўша кишига) фаришта теккан деб айтадилар. Шу ҳақида бирор саҳиҳ ҳадис борми? Яқинда Қадр кечаси кунлари ҳам шу сўзни айтдилар. Фаришта Жаброил алайҳиссалом келишини ва кишиларга тегиб кетганда танангиз жимирлаб кетишини айтдилар.
Ассалому алайкум! Киши таҳоратли ҳолатида соқол олаётганида юзини кeсиб олса, у eрдан маълум миқдорда қон чиқса таҳорати бузиладими? Жавоб учун раҳмат.
Assalomu aleykum! Bir tanishim "yuk tushish" haqida gapirib qolgandi. Agar odamga yuk tushsa u yuk tushgan odam kasal bo'lib qolar ekan. Shunga munosabatingizni umuman kitoblarda shu haqda ma'lumot kelganmi?
Assalomu alaykum! Bir odam gunohdan tiyilish maqsadida:" Ey Xudo, falon gunohni qilsam xotinim 3 taloq bo‘lsin, omiyn Allohu akbar, deb ovozini chiqarib aytsa, buni o‘zidan boshqa hech kim eshitmasa, ammo atrofdagi eshitsa bo‘larli darajada ovozini chiqarib aytgan bo‘lsa, maqsadi taloq emas yomon gunohni tashlash bo‘lsa, ammo vaqt o‘tib, shu guhohni sodir etsa taloq tushadimi va nechta taloq tushadi?
Assalomu alaykum. Jonli rasmlarni chizish mumkinmas deb eshitganman. Biroq bоshqa jonsiz, tabiat , uylar , o'rmonlarni rasmini chizib sotib tirikchilik qilsa bo'ladimi. Puli halolmi ya'ni rassomchilikni nazarda tutyapman. Javob uchun rahmat.
Assalomu alaykum. Qori bo'lmagan yoki hoji bo'lmagan insonni qori aka yoki hoji aka deyish joizmi?
Assalamu alaykum! Hozirgi paytda supermarket va dukonlarda tovuq go'shti sotilmoqda albatta tozalangan va qadoqlangan holatda ,shularni istemoli haqida ma'lumot bersangiz.
Ассалому алайкум! Баъзи китобларда ёш болаларга тугилганидан тарбия бериш керак деб айтилади. Баъзида она қорнида бўлгандан тарбияни бошлаш керак деган гаплар хам бор. Икки ёки уч ёшга кирган гудак болага диндан қандай тарбия беришимиз мумкин?
Ассалому алайкум. Дўконимизга баъзида кўпрок товарлар олиб келамиз, уларнинг сотилиш муддати 1-2 йилгача узайиши мумкин. Шундай ҳолатда биз товарни ушлаб туриб сотган бўлиб қолмаймизми. Табиийки ҳар 6-7 ойда нархи ўзгаради, охирги сотилганини нархи бошида сотилганидан кескин фарқ қилади. Шунда шариатнинг ҳукми қандай?
Ассалом алейкум! Ер юзида шундай жой бор экан у жойга куёш нури 1 маротаба тушган. Ва киёмат куни тушар экан. Бу жой хакида малумот берсангиз. Рахмат жавоб учун.
Ассалом алейкум! Намозда фотиха сурасидан кейин укиладиган зам суралар тартиб билан укилиши керакми? Яни фарз намози билан суннат намозида укиладиган зам суралар укилиш кетма-кетлиги хакида малумот берсангиз. Рахмат жавоб учун
Ассалому алайкум. Бизни дўконда баъзан мол думи сотилиб турилади, шахсан ўзим ҳам кўп маротаба олганман, мол думини истеъмол қилишда шаъран монелик йўкми?
Ассалому алайкум! Олий укув юртларига кабул ишлари бошланиши билан вилоят марказидаги кадамжоларда абитуриентларнинг ташрифи купаяди. Уларнинг купчилиги шу зиёрат оркали укишга кириб олишни ният килишади. Уларнинг бу холатда утканлардан мадад сураши жоизми?
Assalomu alaykum. 4 rakatli sunnat namozini o'qish davomida beixtiyor ikkita qisqa surani ketma-ket yoki birinchi va to'rtinchi rakatlarda o'qiganda namoz buzilmaydi? Javobingiz uchun raxmat.
Ассалому алайкум! Баъзида етишдан аввал нафл номоз укийман, зам сурага доим ихлос сурасини укийман, шу ишим дурустми?
Salom, plastikdagi pulni ma'lum foizga naqtlashtirish halolmi?
Ассалому алайкум! Кахрикул илми нима? Илтимос тушунтириб беринг. Рахмат.
Assalomu alaukym. Ushbu so`zlarning tarjimasi nima? الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ (1) الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ (2) مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ (3) إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ (4) اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ (5) صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ (6) غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ (7
Ассалому алайкум.Никоҳсиз туғилган фарзандлар ҳаром саналадими? Шариатимизда уларга нисбатан қандай исмлар қуйилади?
Ассалому алайкум! Дуода Аллоҳга Художон деб мурожаат қилиш жоизми?
Ассалому алайкум! Купинча пешин намози суннатини укиётганимда телефон жиринглаб безовта килади. Суннатдан сунг пешин намозининг фарзини укигунимга кадар кунгирокларга жавоб берса буладими?
Assalomu alaykum, hurmatli Fatvo hay'ati. Qiyomat qоyim haqida ma`lumot bersangiz. U qachon va qayerda bo`ladi? Qiyomatda nimalarga Olloh oldida inson javob beradi? Javobingiz uchun oldindan rahmat..
Assalomu alaykum, hurmatli Fatvo hay'ati. 1. Qabristonga bormay turib qanday o`tganlarning haqiga duo qilsak bo`ladi? 2.Fotihaga qaysi duo o`qiladi va qanday tartibda? 3. qabristonga chala va betahoratlik bilan kirsa nima qiladi? Javoblaringiz uchun oldindan kattakon rahmat.
Ассалому алайкум! Истихора маколасида «Қачон бирингиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракат намоз ўқисин. Сўнг: Истихора дуоси ёзилган ... “Истихора” қилиш билан бирга дин-диёнатли, маърифатли, тажрибали, насиҳатгўй инсонлар билан маслаҳатлашиш керак экан ... Турмушга чикмокчи булган кизга бир инсон огиз солса (уйланмокчи) ва орада хафагарчилик булса ... киз бола шу йигитни такдир килгин ... ёки такдир бирга булишини (кутуш), (турмушга чикиш) учун Истихора номози укиш жоизми ният килса буладими? .Маколада уйланиш дейилган, киз бола бахти учун ? Жавоб учун рахмат
powered by smfaq
Scroll to top